Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари олиб берилди

Сармич маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари олиб берилди

03 май 2021 йил
731
0

Янгиобод туманида аҳоли даромадларини ошириш, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш ва уларнинг кундалик даромад манбаларини яратишга кўмаклашиш мақсадида ҳар бир маҳаллаларда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари бошчилигида эҳтиёжманд оилалар билан суҳбатлар олиб борилиб, оилавий шароитлари, эҳтиёж ва имкониятлари бирма-бир ўрганилмоқда.

Ўрганишлар давомида хонадон эгаларининг истак ва эҳтиёжлари, мавжуд имкониятлари асосида камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларга мунтазам равишда амалий кўмак кўрсатиб келинмоқда.  

Бу гал ҳам 4 сектор ҳудудига қарашли Сармич маҳалласидаги "Темир дафтар", "Ёшлар ва аёллар дафтари"да турган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг 11 нафарига имтиёзли банк кредитлари ажратилиб,тикув машиналари билан таъминланди.

Мутасаддилар томонидан хотин-қизларга ушбу янги тикув машиналари орқали ўз оилаларига даромад олиб киришлари, ўзлари учун яратилган бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, турмуш шароитларини яхшилаш йўлида илдам қадам ташлашлари лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар