Қўшқанд қишлоғида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди
Бугунги кунда мамлакатимизда давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган шиор асосида нафақат маҳаллий, балки, Республика миқёсидаги масъул раҳбар ходимлар жойларга чиққан ҳолда аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишиб, уларнинг муаммолари ва дарду-ташвишлари юзасидан амалий кўмак беришмоқда.
Шундай учрашувлардан бири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи, полковник Бекмурод Абдуллаев ҳамда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировлар иштирокида Янгиобод туманидаги Қўшқанд қишлоғида бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, секторлар, тегишли корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшлар иштирок этишди.
Учрашув давомида фуқароларни қийнаб келаётган масалалар, муаммо ва таклифлар ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Шунингдек, тадбир доирасида кўргазмалар ҳамда бўш иш ўринлари ямаркаси ҳам ташкил этилди.
Учрашув давомида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да бўлган хотин-қизларга ҳамда бир гуруҳ фаол ёшларга совға-саломлар топширилди.