Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Расмий муносабат: Хўжамушкент қишлоғидаги 5-мактабга олиб борувчи йўл яхшиланди

Расмий муносабат: Хўжамушкент қишлоғидаги 5-мактабга олиб борувчи йўл яхшиланди

09 сентябрь 2021 йил
363
0

Ижтимоий тармоқларда Янгиобод тумани, Хўжамушкент қишлоғидаги 5-мактабга олиб борувчи йўл кучли ёғингарчилик туфайли носоз ҳолга келганлиги ва аҳолининг ҳаракатланиши учун бирмунча ноқулайликлар келтириб чиқараётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, ушбу ҳудудда кучли ёғингарчилик кузатилгани сабабли бу ерда чуқурлар ҳосил бўлиб, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатида муаммолар юзага келган ва албатта бу мутасадди ташкилотлар эътиборидан четда қолмаган.

Бугун Янгиобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси махсус техникаси ёрдамида ушбу йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, текис ва соз ҳолатга келтирилди. 

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар