Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниши йўлга қўйилди

Янгиобод тумани ҳокими қарорлари “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиниши йўлга қўйилди

21 май 2021 йил
512
0

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шу билан бирга, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида республикамизда “E-qaror” электрон тизими йўлга қўйилмоқа.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 218-сон қарори асосида жорий этилаётган ушбу электрон тизим орқали барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади ва кенг жамоатчиликка ҳокимликлар томонидан қабул қилинаётган қарорларни кузатиб бориш имконияти яратилади.

Бугун Адлия Вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизими масъуллари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янгиобод тумани ҳокимлиги ва ташкилотларининг масъул ходимлари иштирокида ўқув семинар ташкил этилиб, “E-qaror” электрон тизимидан фойдаланиш, тизимга қарор лойиҳаларини жойлаштириш ва имзолаш тартиби юзасидан амалий машғулотлар тарзида тушунчалар берилди.

Шу куни “E-qaror” электрон тизимида Янгиобод тумани ҳокими И.Қаршибоевнинг илк қарори электрон рақамли имзо орқали имзоланди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар