Янгиободда экинлардан бўшаган ерларни аҳолига ажратиб бериш ва уларнинг даромадларини оширишга қаратилган тадбирлар бошлаб юборилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа асосан Янгиобод туманида эртаки экинлардан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг даромад манбаини оширишга қаратилган тадбирлар бошлаб юборилди.
Бугун Янгиобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Қаршибоев Совот қишлоқ фуқаролар йиғинида аҳоли ва ёшлар билан учрашиб, Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли ва ёшларга берилаётган бу каби имкониятларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди. Шунингдек, ер олиб даромад қилиш истагида бўлган фуқароларга бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳар бир қарич ердан мўл ҳосил олишлари ва ўз оилавий даромадларини оширишлари юзасидан таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.
Туман раҳбари Совот ҚФЙ ҳудудида ташкил этилган "Fu Lai Ge Qishloq Xo'jalik Ilmiy Texnologik Klasteri" МЧЖ хорижий корхонаси раҳбарлари билан учрашиб, корхонанинг эртаки экинлардан бўшаган майдонларини даромад манбаига эга бўлмаган аҳолига ажратиб бериш ва такрорий экин экиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида келишиб олди.
Шунингдек, корхона раҳбарлари ва мутасаддилар иштирокида 50 гектар эр майдони белгиланиб, 100 нафар аҳоли ва ёшларга 0,5 гектардан ажратиб бериш юзасидан келишувлар имзоланди.
Ҳозирда мазкур ер майдонларига ишлов бериш ва такрорий экин экиш ишлари бошлаб юборилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати