Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сайёр қабулда 8 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал бўлди

Сайёр қабулда 8 нафар фуқароларнинг мурожаати жойида ҳал бўлди

24 июнь 2021 йил
464
0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда масъул идора раҳбари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар самарали натижа бериб келмоқда.

Чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш, тизимга доир камчиликларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш барча корхона ва ташкилотларнинг олий мақсади саналади.

Ҳусусан, Жиззах вилоят суди раиси ва ўринбосарлари, Жиззах вилоят Маъмурий суди раиси, судьялари, ички ишлар бўлими бошлиғи, туман ҳокими, туман прокурори ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида 2021 йил 23 июнь куни Жиззах вилоятининг олис ҳудуди бўлган Янгиобод туманидаги Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда жами 32 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 6 таси жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича, 12 таси фуқаролик ишлар бўйича, 4 таси маъмурий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни, қолган 10 таси бошқа ижтимоий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этади.

Шундан 24 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 8 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.

Жами 32 та мурожаатлардан 24 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожатлар қаноатлантирилди.

8 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман суди томонидан 3 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди, 3 нафар шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилиб, ҳуқуқбузарларнинг оилавий аҳволи инобатга олиниб, уларга нисбатан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг модда санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазолар тайинланди.

Шунингдек, 2 та фукаролик судлов ҳайъатига тааллуқли мурожаат бўйича даъвогарнинг уйга киритиш ҳақидаги аризаси қабул қилиб олиниб, ишни суд мажлисида кўриш белгиланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар