Янгиободда ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бир қатор ҳайрия тадбирлари ташкил этилди
Қурбон ҳайити муносабати билан Янгиобод туманида ёшлар учун тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бир қатор ҳайрия тадбирлари ташкил этилди.
Ёшлар қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантиришда ҳамда кекса авлод вакилларининг ижтимой фаоллигини ошириш мақсадида ташкил этилган ҳайрия тадбири ҳам шулар жумласидандир.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, 9225 ҳарбий қисм ҳамда кексалар ва имом хатиблар ҳамкорлигида бўлиб ўтган мазкур тадбир давомида Сармич ва Шодлик маҳаллалаларида истиқомад қилувчи якка ёлғиз ва ўзгалар парваришига мухтож, кекса, ногирон онахон ва отахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат ва кийим кечаклар берилди.
Тадбир доирасида ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида хонадонларда ободонлаштириш ишлари хам олиб борилди.