Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Тадбиркорлар ва ишбилармонлар қўллаб-қувватланади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар қўллаб-қувватланади

30 июль 2021 йил
478
0

Шу кунларда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар муҳокамасидан ўтмоқда.

Эътиборли жиҳати, мазкур қонун лойиҳаси 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда 2020 йил 31 декабрь ҳолати бўйича қуйидаги солиқ қарзларини мажбурий ундириш, шунингдек, пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмаслигини назарда тутади:

  • туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларнинг юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • 2020 йилда вақтинча қийинчиликлар туфайли юридик шахслар томонидан ҳисобланган ва тўланмаган юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
  • 2020 йил 15 май ҳолатига қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирма ва кичик корхоналарнинг солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун ҳисобланган жарималар.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳасига кўра 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари:

  • фойда солиғи ставкалари белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоизга камайтириб ҳисобланган ҳолда тўлайди;
  • ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлайди;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

Қуйидагилар ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинадилар:

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган, Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир шаҳар ва туманларининг ўзига хос “ўсиш нуқтаси” деб аниқланган фаолият йўналишлари бўйича янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар;
  • янгидан ташкил этиладиган саноат йўналишидаги тадбиркорлик субъектлари – 2024 йил 1 январга қадар. Мазкур тоифадаги солиқ тўловчилар фойда солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар бўйича белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизи миқдорида камайтириб ҳисобланган ҳолда тўлайди.

Мазкур ўзгаришлар короновирус пандемияси давом этаётган шароитда тадбиркорлар ва ишбилармонларга қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

 

У.Бекмуродов,

O’zLiDeP Янгиобод туман Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар