Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда эҳтиёжманд оилаларга 500 дан ортиқ товуқ жўжалари тарқатилди

Янгиободда эҳтиёжманд оилаларга 500 дан ортиқ товуқ жўжалари тарқатилди

18 август 2021 йил
557
0

Шу йилнинг 23 июль куни муҳтарам Президентимиз бошчилигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар бугун ҳар бир раҳбар кун тартибидаги энг муҳим ва долзарб вазифага айланди.

Бугунги кунда ҳудудларда аҳоли билан бевосита ташкил этилаётган учрашув, очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган масалалар ва жойларда тўпланиб қолган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермоқда.

Бунинг натижасида кишиларни ўйлантираётган саволларга жавоб топиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш баробарида, оилаларнинг турмуш шароитлари бевосита ўрганилиб, эҳтиёж ва имкониятларига қараб амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, Янгиобод туман хокимлиги ва "Махалла" хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ташабуси билан тумандаги "Темир дафтар" ҳамда "Аёллар дафтари"да бўлган кам таъминланган, эхтиёжманд ва ногиронлиги бўлган 37 та оилаларга уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таьминлаш мақсадида "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан 562 дона товуқ жўжалари тарқатилди.

Келгусида ушбу оилалар паррандачилик йўналишида ўз тадбиркорликларини давом эттиришни мақсад қилдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар