Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда

Эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланмоқда

06 август 2021 йил
617
0

Янгиобод туманида аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни яратиш борасида бир қатор амалий ишлар молиб борилиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами мунтазам қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш - бугунги кунда барча мутасаддилар кун тартибидаги асосий вазифага айланган.

Янгиобод туман хокимлиги ҳамда "Махалла" хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ташабуси билан тумандаги кам таъминланган, эхтиёжманд, ногиронлиги бор шахслар ва "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан қатор амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, тумандаги 1 сектор - Янгиобод ШФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи, "Аёллар дафтари"да бўлган фуқаро Умарқулова Зулфияга ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинкаси, 4 сектор - Шодлик МФЙда яшовчи фуқаро "Аёллар дафтари"да турувчи Бердиерова Зулфиянинг якка тартибда таълим олувчи фарзанди Худойқулова Севинчга тикув машинкаси, Сармич МФЙда яшовчи "Темир дафтар"да турувчи фуқаро Сувонова Тўлғонойга электр печ, Сармич МФЙда яшовчи "Темир дафтар"да турувчи фуқаро Қосимов Фарходга электр пайвандлаш апарати, Сармич МФЙдан "Темир дафтар"да турувчи фуқаро Мавлонова Мукамбарга газ плитаси берилди.

Бу каби саҳоват ва кўмак тадбирлари тумандаги барча маҳаллаларда давом этмоқда.

"Махалла" хайрия жамоат фонди

Янгиобод туман бўлинмаси


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар