Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгашининг VII Конференцияси ўтказилди

ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгашининг VII Конференцияси ўтказилди

19 август 2021 йил
472
0

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги VII Конференцияси бўлиб ўтди.

Конференция ишида ЎзМТДП туман Кенгаши ходимлари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда бошланғич партия ташкилотлридан сайланган делегатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Конференция кун тартибида делегатлар томонидан иккита масала кўриб чиқилди.

Хусусан, биринчи масала юзасидан ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати С.Абдураҳмонова сўз олиб, 2021 йил 24 октиябръ куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман партия ташкилотининг иштироки тўғрисида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши VII Конференциясига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида 5 нафар делегат сайлаб олинди.

Конференция давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎзМТДП Янгиобод туман Кенгаши


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар