Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янги қоидалар бўйича ким ва қандай миқдорда “болалар” нафақаси ҳамда моддий ёрдам олади

Янги қоидалар бўйича ким ва қандай миқдорда “болалар” нафақаси ҳамда моддий ёрдам олади

20 сентябрь 2021 йил
404
0

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан  14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига  кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси  (бундан буён – болалар нафақаси) тайинланади.

– Болалар нафақасини белгилашда:

  • Болаларнинг ёши  14 дан 18 гача оширилди;
  • Тўлаш муддати  6 дан 12 ойгача оширилди;
  • Нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Шунингдек, якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам (бундан буён – моддий ёрдам) тайинланади.

Кам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари белгиланмоқда:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  •  250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 3 ёшгача бўлган бир фарзандга – 350 000 сўм;
  • Оиланинг иккинчи фарзандига қўшимча нафақа – 150 000 сўм, оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун  - 100 000 сўмдан;

б) моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори  - 380 000 сўм.

Шу тариқа, ишламайдиган ва бюджет соҳасида ишлайдиган оналар учун 2021 йилнинг 1 сентябридан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича аввалги нафақа ўрнига кичик фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар болалар нафақаси тўланади – фақат “кам таъминланган” тоифага мувофиқ бўлган тақдирда.

 

Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам турлари ва миқдорлари

 

2021 йилнинг 1 сентябрига қадар

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб

1

 

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (30.12.2020 й. ПҚ-4938 га
1-илова.)

18 ёшгача болалар нафақаси:

 

– битта болали оилаларга ­– 144 100 сўм.

– 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;

 

 

 

– иккита болали оилаларга – 238 700 сўм.

– 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча.

 

– учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.

– 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

2

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм.  30.12.2020 й.   ПҚ-4938га 1-илова.

 

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақаси билан бирлаштирилган.

3

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам. 30.12.2020 й.  ПҚ-4938га 1-илова. 

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.

 

Нобюджет соҳада ишлайдиган оналарга иш берувчилар ўз шахсий маблағларидан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақасини тўлашда давом этадилар. Энди нафақа миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭМ) 60% ни ташкил қилади (01.09.2021 йилдан бошлаб  МҲТЭМ - 822 000 сўмни ташкил этади). Аввалроқ тўлов – 434.000 сўм миқдорида белгиланган эди.
2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган нафақалар ва моддий ёрдамга нисбатан (14 ёшгача боласи бор оилалар, 2 ёшгача бола парвариши, кам таъминланган оилалар учун) амалдаги миқдорлар ва муддатлар уларни тўлаш муддатлари тугагунга қадар сақлаб қолинади.
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар