Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

27 сентябрь 2021 йил
359
0

Бугун Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги 32 сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлри туман Кенгаши депутатлари, секторлар маъсуллари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Б.Хидировнинг тумандаги кам таъминланган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни камбағалчиликдан чиқариш масалаларида амалга оширилган ишлар ҳамда ижтиомий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Хусусан, жорий йилнинг 25 сентябр ҳолатига секторлар ва маҳалла раислари томонидан “Темир дафтар”даги 81 та оила (318 нафар оила аъзолари)дан 44 та оила (193 нафар оила аъзолари)ларни эҳтиёжмандлар сафидан чиқариш таклифи берилди.

Киритилган таклиф асосида иқтисодий комплексдан бириктирилган маъсул ходимлар  ва маҳалла фаоллари  иштирокида ҳар бир хонадонларнинг ижтимоий иқтисодий аҳволи  ўрганиб чиқилди. Ўрганиш хулосалари асосида  таклиф берилган 44 та оила (оила аъзолари 193 та)  “Темир дафтар”дан чиқариш мумкин деган хулосага келинди. Шундан;

- Янгиобод ШФЙда 8 та оила (34 нафар аъзолари);

- Совот ҚФЙда 9 та оила (40 нафар аъзолари);

- Дўстлик МФЙда 3 та оила (18 нафар аъзолари);

- Ҳавотоғ ҚФЙда 8 та оила (41 нафар аъзолари);

- Сармич МФЙда 11 та оила (39 нафар аъзолари);

-Шодлик МФЙда 5 та оила (21 нафар аъзолари) оилаларни камбағалликдан  чиқариш  тавсия этилди.

Меҳнатга яроқли аъзолари йўқ, якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар “Темир дафтар”да қолдирилиб келгусида ҳам "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси орқали доимий ижтимоий ҳимояга олинади.

Шу сабабли бугунги  Сессия муҳокамасига даромадлари ортиб, яшаш шароити яхшиланган 44 та оила ва уларнинг 193 нафар аъзоларини камбағал оилалар руйхатидан чиқариш таклифи киритилди.

Мазкур масала депутатлар томонидан муҳокама этилиб, қарор лойиҳаси тасдиқланди.

Сессиянинг навбатдаги масаласи юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.раимова сўз олиб, “Аёллар дафтари” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ижросининг  11-бандига асосан тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзод танлаш тўғрисида ўз таклиф ва фикрларини ўртага ташлади.

Сессия давомида Кадастр агентлиги туман бўлим бошлиғи А.Ўринбоевнинг Кадастр агентлигининг Янгиобод туман бўлими томонидан  2021 йил январ-сентябр ойларида амалга оширилган  ишлари ҳисоботи ҳам тингланди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Дават солиқ қўмитаси хузуридаги Кадастр агентлиги Жиззах вилояти Янгиобод туман бўлими томонидан 2021 йилниг  январ-сентябр ойлари давомида 28 та ўзбошимчалик билан ер участкаларини эгаллаб олиш ҳолати аниқланган бўлиб, шулардан 8 таси қонуний бартараф этилган. Қолган 20 та ҳолат юзасидан чоралар кўрилмоқда. Шунингдек, ер ажратиш қарори бўла туриб давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик ҳолати бўйича аниқланган 31 та ҳолат бўйича огохлантириш хати берилишига қарамай, кадастр руйхатидан ўтказилмаган уй-жой эгаларига маъмурий жавобгарлик қўлланилган ва 13 та ҳолатда маъмурий жарималар қўлланилган.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан халқ депетатлари туман Кенгаши депутатлари музокарага чиқиб, ўз таклиф ва фикрларини билдириб ўтдилар. 

Якунда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар