Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда ишсизлар ва муҳтож оилалар доимий қўллаб-қувватланмоқда

Янгиободда ишсизлар ва муҳтож оилалар доимий қўллаб-қувватланмоқда

05 октябрь 2021 йил
395
0

Янгиобод туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни қўллаб қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромади кескин камайишининг олдини олиш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан қатор татбирлар амалга оширилмоқда.

Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 4895 та хонадонлар хатловдан ўтказилиб, уларнинг турмуш даражаси таҳлилдан ўтказилди.

Таҳлил натижаларга кўра камбағалликда яшаётган  ва пандемия даврида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган жами 518 та оила ва унда яшовчи 2194 нафар аҳоли камбағал оилалар руйхатга киритилди. (Камбағаллик даражаси 7,4 фоизни ташкил этди).

 “Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришнинг асосий икки йўналиши белгилаб олинди.

  • Биринчидан, камбағалликдан чиқариш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича иқтисодий комплекс ташкилотлари бириктирилган структура ишлаб чиқилиб, ҳар бир сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ишлар йўлга қўйилди.
  • Иккинчидан, ҳар битта эҳтиёжманд хонадонларнинг паспорти ишлаб чиқилди ва улардаги меҳнатга лаёқатли ишсиз бўлган704 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Натижада  уларнинг 704 нафари  ёки 100 фоизининг  бандлиги халқ хўжалигинининг турли соҳаларида таъминланди. Жумладан оилавий тадбиркорликда 33 та, хунармандчиликда 11 та, жамоат ишларида 123 та, саноат лойиҳаларида 10 та, агросаноат лойиҳаларида 24 та, Кооперация асосида ер ажратишга
9 та, қурилиш объектларида 13 та, ўзини-ўзи банд қилишда 290 та ва бошқа йўналишларда 208 та фуқаролар бандлиги таъминланди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 82 та фуқароларга оилавий бизнесни йўлга қўйиш мақсадида 1492,0 млн сўмлик тавсияномалар берилиб, кредит ҳужжатлари тижорат банкларига тақдим этилди. Бугунги кунга қадар 33 та кам таъминланган оилаларга  547,0 млн сўм банк кредитлари ажратилди. Қолган ҳужжатлар имтиёзли кредитлар ажратиш чоралари кўрилмоқда. 

Бундан ташқари, бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобидан 16 та хонадонларга субсидиялар ажратилиб, уларнинг томорқаларида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, сув таъминотини йўлга қўйиш учун сув насослари ва трубалар харид қилинди.

Худди шундай, 162,0 млн сўмлик хомийлар маблағи ҳисобидан 14 та хонадонларга 0,5 сотихли иссиқхоналар, 67 та оилаларга 50 бошдан парранда, 38 та оилага тикув машинкалари бепул тарқатилди.

Жорий йилнинг 25 сентябр ҳолатига секторлар ва маҳалла раислари томонидан “Темир дафтар”даги 81 та оила (318 нафар оила аъзолари)дан 44 та оила (193 нафар оила аъзолари)ларни эҳтиёжмандлар сафидан чиқариш таклифи берилиб, шу асосда маъсул ходимлар  ва маҳалла фаоллари  иштирокида ҳар бир хонадонларнинг ижтимоий иқтисодий аҳволи  ўрганиб чиқилди. Ўрганиш хулосалари асосида  таклиф берилган 44 та оила (оила аъзолари 193 та)  “Темир дафтар”дан чиқариш мумкин деган хулосага келинди.

Шундан;

  • Янгиобод ШФЙда 8 та оила (34 нафар аъзолари);
  • Совот ҚФЙда 9 та оила (40 нафар аъзолари);
  • Дўстлик МФЙда 3 та оила (18 нафар аъзолари);
  • Ҳавотоғ ҚФЙда 8 та оила (41 нафар аъзолари);
  • Сармич МФЙда 11 та оила (39 нафар аъзолари);
  • Шодлик МФЙда 5 та оила (21 нафар аъзолари) оилаларни камбағалликдан  чиқариш  тавсия этилиб, Кенгашў аъзолари розилиги билан “Темир дафтар”дан чиқарилди.

Меҳнатга яроқли аъзолари йўқ, якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган оилалар “Темир дафтар”да қолдирилиб келгусида ҳам "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси орқали доимий ижтимоий ҳимояга олинади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар