"Кексалар ҳафталиги" доирасида кекса нуронийлар ҳолидан хабар олинди
Аввал таъкидлаганимиздек, жорий ҳафтада “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида юқори савияда бўлиб ўтмоқда.
Янгиобод ШФЙда бўлиб ўтган тадбирлар доирасида маҳалла мутасаддилари, депутатлар, тиббиёт ходимлари ҳамда тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан кекса нуронийлар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Сайдон кўчасида истиқомат қилувчи ёшга доир пенсионер Х.Низомиддинов ҳамда Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи ёшга доир пенсионер О.Ибрагимова хонадонларига ташриф буюришиб, уларга ҳомий ташкилотларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, совға-саломлар ҳамда дори-дармон воситалари берилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан уларнинг соғликлари ҳам текширилиб, керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Ташрифлар давомида кўнгилли ёшлар томонидан кексаларнинг уй юмушларида ёрдамлар ҳам кўрсатилди.
Кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрликдан нуронийларнинг кўнгли тоғдек кўтарилиб, юртимизга тинчлик ва юртбошимизга омонлик тилаб қўлларини дуога очдилар.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати