Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Баландчақирда нуронийлар ва нафақадаги устозлар иштирокида учрашув ва шахмат мусобақаси ўтказилди

Баландчақирда нуронийлар ва нафақадаги устозлар иштирокида учрашув ва шахмат мусобақаси ўтказилди

07 октябрь 2021 йил
429
0

Гувоҳи бўлаётганимиздек, жорий ҳафтада “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг қулоч ёйган.

Шу каби тадбирлардан бири Янгиобод тумани, баландчақир маҳалласидаги 1-умумтаълим мактабида нафақадаги устоз педагоглар, меҳнат фахрийлари ва ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати тарзида бўлиб ўтди.

Учрашувда устозлар ўзларининг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари тўғрисида ёшларга ҳикоя қилишиб, ҳар қандай муваффақиятнинг ортида  машаққатли меҳнат борлиги ҳамда ёшларимиз ўз эзгу мақсадлари, кўзлаган марраларига етиш учун янада кўпроқ билим эгаллашлари ва олдинга ҳаракат қилишлари зарурлиги тўғрисида тушунтирдилар.

Тадбир доирасида кекса нуронийлар ва нафақадаги устозлар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар