Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда давлат тилимизни тараннум этувчи маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

Янгиободда давлат тилимизни тараннум этувчи маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди

21 октябрь 2021 йил
437
0

Маълумки, 1989 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиб, бу халқимизнинг истиқлол йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлди. Мана 32 йилдирки, тарихимиз солномаларига зарҳал ҳарфлар билан битилган ушбу кунни юртимиз бўйлаб байрам сифатида кенг нишонлаб келамиз.

Ушбу сана муносабати билан Янгиобод туманида ҳам бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва адабий кечалар ўтказилди.

Хусусан, тумандаги 12-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбир ҳам ўқувчи ёшларнинг чиройли ва қизиқарли саҳна чиқишлари билан кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда туман халқ таълими бўлими ходимлари, тилшунослар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этишиб, сўз олганлар дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадрият эканини таъкидладилар.

Тадбир ўқувчи ёшлар томонидан она тилимизни тараннум этувчи бадиий чиқишлар, шеърхонлик ва куй-қўшиқлар билан давом этди.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар