Янгиободда "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Бугун Янгиобод туманидаги 19 сонли мусиқа ва санъат мактабида 10 декабрь - Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан "Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари сўз олиб, мадҳиямиз – қалбида ўз Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғуси бор ҳар қандай кишида миллий ғурур, ўзига хос фахр, энг муҳими юртга меҳр уйғотиши, бу миллий тимсолда халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги мужассам эканлигини таъкидлади.
Шунингдек, Мадҳиямизнинг яратилиш тарихи ва "Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Туман фаоллари, аҳоли ва ёшлар вакиллари иштирок этган ушбу тадбирда туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилиб, бу қутлуғ сана кўтаринки руҳда нишонланди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати