Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда имконияти чекланганлар учун байрам дастурхони ташкил этилди

Янгиободда имконияти чекланганлар учун байрам дастурхони ташкил этилди

02 декабрь 2021 йил
560
0

Маълумки, 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" сифатида кенг нишонланади ва бундан кўзланган асосий мақсад ақлан ва жисмонан имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Бугун Янгиобод туманида ушбу сана муносабати билан ногиронлар ва якка-ёлғизлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга иззат-икром кўрсатилди.

Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев иштирок этиб, меҳмонларни байрам билан табриклади ва уларга совға-саломлар улашди.

Шунингдек, муҳтожлар учун ногиронлик аравачалари ҳам тарқатилди.

Байрам тадбири туман маданият маркази ижодкорларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан юқори кайфиятда давом этди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар