Янгиободда 20 нафардан ортиқ имконияти чекланган кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди
Янгиободда 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан тумандаги имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш ҳамда уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор эзгу тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, туман "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди ташаббуси билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" шиори остида ногирони бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг 20 нафардан ортиғига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бир нафарига махсус эшитиш мосламаси берилди.
Муҳокамага қўшилинг