Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Конституция- ҳуқуқларимиз кафолати" мавзусида дарс машғулоти ўтказилди

"Конституция- ҳуқуқларимиз кафолати" мавзусида дарс машғулоти ўтказилди

07 декабрь 2021 йил
622
0

Янгиобод туман Адлия бўлими ҳамда адлия бўлими қошидаги юридик хизмат маркази томонидан тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида "Конституция- ҳуқуқларимиз кафолати" мавзусида дарс машғулоти ўтказилди.

Унда ўқувчиларга конституциянинг ҳуқуқий жиҳатлари, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти буйича тушунтиришлар берилди.

1992 йил 8 декабрда мустақил Ўзбекистонимиз Конституциясининг қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди.

Президентимиз Ш. Мирзиёев таъкидлаганларидек, Конституциянинг яратилиши ва ҳаётимизга татбиқ этилишида замонамизнинг буюк давлат арбоби, улуғ йўлбошчимиз, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хизмати беқиёс эканини барчамиз яхши биламиз.

Халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартирган ушбу муҳим сиёсий ҳужжатни ишлаб чиқишда у инсоннинг концептуал аҳамиятга эга, теран фикрлари мустаҳкам замин бўлди.

Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Бош Қомусимиз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа асосий халқаро ҳужжатлар талабларига тўла мос ҳолда, инсон ва фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини кафолатлаб берди. Инсоннинг маънавий камол топиши ва ҳар томонлама уйғун ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратди.

Асосий Қонунимиз Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида инсоният тараққиёти ва истиқболи билан боғлиқ бўлган глобал масалаларда фаол иштирок этиш, халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсатни мустақил равишда амалга оширишини қонун билан мустаҳкамлаб қўяди, уни ҳимоя қилади.

Конституциянинг қабул қилиниши мамлакатда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш, замонавий цивилизациянинг илғор ютуқлари ва тараққиётнинг миллий тажрибалари уйғунлашган Ўзбекистон фуқароларининг интеллектуал салоҳияти, бунёдкорлик, яратувчилик қобилияти ва соғлом тафаккур тарзи асосида адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши кўп миллатли ва кўп эътиқодли мамлакатда ижтимоий бағрикенглик, ижтимоий бирдамлик, умумий манфаат атрофида бирлашиш тамойилларини қонун билан кафолатлайди.

Конституция бутунлай янги тарихий шароитларда вужудга келган янги ўзбек миллий давлатчилигининг ҳар томонлама ривожланишига хизмат қиладиган қонунлар тизимини яратишда асосий манба бўлиб хизмат қилади.

Ўтказилган дарс машғулотида бош қомусимизнинг ана шу каби аҳамиятли жиҳатлари тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар берилди.

Дарс давомида конституцияга бағишланган видеороликлар ҳам намойиш этилиб, якунда ўқувчилар билимларини мустаҳкамлаш мақсадида конститутция тўғрисида савол жавоблар ўтказилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар