Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

Дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади

20 декабрь 2021 йил
292
0

Мамлакатимизда ташқи сиёсат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар минтақамизда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги салоҳиятини кенгайтириш, хорижий давлатлар билан кенг қамровли ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ташқи сиёсий фаолиятдаги очиқ, прагматик ва амалий ёндашув асосидаги икки ҳамда кўп томонлама муносабатлар халқаро майдонда Ўзбекистонга бўлган қизиқиш ва интилишни янада кучайтирди. Корея Республикаси билан икки томонлама муносабатлар масалаларининг бутун  мажмуи  бўйича стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳудди шундай ютуқлар кузатилмоқда.

Муболағасиз айтиш мумкинки, бевосита Корея инвестициялари ва илғор технологияларини, имтиёзли кредитларини фаол жалб қилиш, саноат, энергетика, инфратузилма, автомобилсозлик, фан ва инновациялар, соғлиқни сақлаш ва туризмни ривожлантириш соҳаларида юқори технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун молия-техник ёрдам кўрсатилиши мамлакатимиз манфаатларига жавоб беради.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 16-18 декабрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи ва унинг доирасида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнот  қабул қилиниши яқин шерикликни ривожлантириш йўлидаги яна бир қадам бўлди.

Мазкур ҳужжатда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш, икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадлари ўрин олган. Рақамлаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва кучли ижтимоий сиёсат соҳалари алоҳида стратегик шерикликнинг уч муҳим йўналиши сифатида белгиланди.

Ўзбекистон ва Корея Республикаси халқларини асрлар давомида қарор топган қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Бугунги кунда икки давлат муносабатлари турли соҳаларга оид 180 дан ортиқ шартнома ва битимлар негизида изчил тараққий топиб бормоқда. Айни вақтда Тошкент расмий Сеулнинг инвестиция ҳамкорлари рўйхатида етакчи ўринлардан бирини эгаллагани ҳам фикримиз ифодасидир.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон Кореянинг рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, “ақлли шаҳарлар”, аутсорсинг, алоқанинг янги авлоди ва интернет-технологиялар борасидаги ютуқларидан ўз амалиётида фойдаланишдан манфаатдор. Ҳозирда мамлакатларимиз соғлиқни сақлаш, мактабгача ва олий таълим соҳаларида жиддий ҳамкорлик қилмоқда. Тиббиётда амалга оширилган илк йирик қўшма лойиҳа натижасида ўтган йилдан буён Тошкент шаҳрида Болалар кўп тармоқли клиникаси фаолият юритяпти.

Президентимизнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳар томонлама самарали бўлди, дейишга барча асослар бор. Сабаби ташриф доирасида давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилиш, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этиш каби муҳим таклифлар илгари сурилди. Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Самимий ва очиқ руҳда ўтган мулоқотда давлатимиз раҳбари “Корея Республикаси – Марказий Осиё” форумининг минтақамиз барқарор тараққиётига кўмаклашишдаги ўрни кучайиб бораётганини юқори баҳолаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳа ва дастурларини илгари суриш мақсадида парламентлар ва ҳукуматлар даражасидаги мулоқотнинг янги самарали механизмларини жорий қилишни таклиф этди. Бу эса ғоят муҳим ташаббусдир.

Хулоса ўрнида айтганда, давлатимиз раҳбарининг Кореяга Республикасига давлат ташрифи икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга катта туртки беради. Зотан, ушбу ташриф том маънода тарихий воқеа бўлди.

Муқаддас ЎРАЗАЛИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар