“Энг яхши маънавий етук оила” китобхонлик беллашувининг вилоят босқичида Янгиободлик оила ғолиблар қаторидан ўрин олди
Хабарингиз бор, яқинда Янгиобод тумани 3-сектор масъуллари ташаббуси билан маҳаллаларда оммавий спортни ривожлантириш ҳамда аҳоли ва ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашувининг туман босқичи ўтказилиб, унда иштирок этган оилалар орасидан ғолиблар аниқланган эди.
Бугун Жиззахда “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида “Энг яхши маънавий етук оила” китобхонлик беллашувининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган оилавий жамоалар иштирок этишиб, 5 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Беллашувни баҳолашда оилада китобхонлик муҳити яратилганлиги, оилавий кутубхонанинг мавжудлиги, ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндалари асарлари асосида тайёрланган савол-жавобларда топқирлиги каби мезонлар ҳисобга олинди.
Қувонарлиси, мазкур беллашувда Янгиобод тумани, Дўстлик маҳалласи Нмингон қишлоғида истиқомат қилувчи Эшонқулов Муҳиддин оиласи ҳам фаол иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади.