Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий тармоқларда Янгиобод туманидаги узумзор ишчиларининг ойлик маошлари ўз вақтида берилмаётгани тўғрисида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгиобод туманидаги узумзор ишчиларининг ойлик маошлари ўз вақтида берилмаётгани тўғрисида тарқалган хабар юзасидан расмий муносабат

07 январь 2022 йил
532
0

Яқинда ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти, Янгиобод тумани Соҳибкор қишлоғида ташкил этилган “Граппа” МЧЖда Даштобод шаҳридан бўлган, 2020 йилдан бери мавсумий ишлаб келаётган 30 кишидан иборат гуруҳнинг ойлик маошлари вақтида берилмаётгани тўғрисида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Янгиобод туман қшлоқ хўжалик бўлими ва туман прокуратураси томонидан назоратга олиниб, 2022 йилнинг 6 январь куни ишчиларнинг ойлиги тўлиқ ҳисоб-китоб асосида корхона инженери ва ҳисобчиси томонидан 18 млн157 минг сўм тўлаб берилди ва тўлов қайдномаси расмийлаштирилди.   

Бу ҳақда 30 кишидан иборат бригада бошлиғи, Зомин тумани, Даштобод шаҳрида яшовчи Валиева Дилафрўз ҳам ўз тушунтириш хатида маълум қилди.

Шунингдек, хабарда корхонага тегишли 30 гектар узумзорни ҳайдаб ташланиб, қовунга бериб юборилганлиги тўғрисида ҳам айтилган.

Ушбу ҳолат ҳам Янгиобод туман қшлоқ хўжалик бўлими бошлиғи С.Ҳожиев томонидан “Граппа” МЧЖ раҳбари С.Қарбоевнинг ҳатти-ҳаракатлари тегишли тартибда ўрганилди.

Аниқланишича, С.Қаршибоев “Граппа” МЧЖ раҳбари лавозимида 2021 йилнинг апрель ойидан ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда. Янгиобод туман “Граппа” МЧЖ ер майдонида ўтказилган текширишда туман ҳокимининг 15.04.2020 йилдаги 550-сонли қарорига асосан “Хўжамушкентсой” СИУ ҳудудидан 500 гектар ер майдони узумчиликни ташкил этиш учун ажратилган.

Бироқ ўрганилганда “Хўжамушкентсой” СИУ ҳудудининг 185-контурида туманда барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасида кўзда тутилмаган 26 гектар ер майдонига полиз (қовун) экинлари ноқонуний равишда экилгани аниқланди. “Граппа” МЧЖ раҳбари С.Қаршибоевнинг ер майдонларидан фойдаланишдаги ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 3қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган.

Шунга кўра “Граппа” МЧЖ раҳбари С.Қаршибоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 65-моддаси 3-қисми билан маъмурий иш қўзғатилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар