Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видеолавҳа юзасидан расмий муносабат (Видео)

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий видеолавҳа юзасидан расмий муносабат (Видео)

17 январь 2022 йил
591
0

Айрим ижтимоий тармоқларда Янгиобод тумани Дўстлик маҳалласида аҳолига арзонлаштирилган нархда белгиланган меъёр асосида ун тарқатиш жараёнларидан танқидий видеолавҳа тарқалди. Унда маҳаллий аҳоли кам миқдорда ун тарқатилаётганлиги учун мурожаат йўллашгани айтилган.
Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, маҳалла маъсуллари ва тегишли мутасаддилар томонидан ўрганилганда фуқаронинг тушунмовчилиги ортидан келиб чиққани аён бўлди.

Хусусан, туманнинг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинига Чаканд, Пасткичақир ва Намингон қишлоқлари қарашли бўлиб, уларда жами 2521 нафар аҳоли яшайди. Шу жумладан, Пасткичақир қишлоғида жойлашган 192 та хонадонда 1143 нафар аҳоли истиқомат қилиб, уларга ҳар ойда 3 тонна ун киши бошига арзонлаштирилган нархда тақсимланиб, ўз вақтида тарқатилиб келинади ва бу жараёнлар туман ҳокимлиги ва тегишли масъуллар томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Ҳолат юзасидан видеони тасвирга олган фуқаро хонадонига ташриф буюрилиб, у билан суҳбатлашилди ва арзонлаштирилган нархда тарқатилаётган ун маҳсулоти аҳолига белгиланган меъёр асосида тақсимланаётгани, бунда ҳеч қандай қонун бузулиш ҳолатлари қайд этилмагани ҳамда бу масъулларнинг доимий назоратида экани тушунтирилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар