Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда судьянинг сайёр учрашуви бўлиб ўтди

Янгиободда судьянинг сайёр учрашуви бўлиб ўтди

27 январь 2022 йил
453
0

Жорий йилнинг 27 январь куни Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан Янгиобод туманидаги мутасадди корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ва аҳоли билан Янгиобод туман Давлат хизматлари маркази биносида очиқ мулоқот шаклида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда йиғилиш қатнашчиларига оилавий зўравонликлар, одам савдоси ва коррупция – миллат кушандаси мавзулари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни,Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 03 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мисол қилиб келтириб ўтди.

Шу билан бирга Қонунда коррупция бу — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик деганда эса — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш тушунилиши, шунингдек манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият эканлиги белгилаб берилганлиги таъкидланиб ўтилди.

Мазкур учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан суд-ҳуқуқсоҳасига оид муносабатлар юзасидан берилган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шомурод Бегматов,

Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар