Барча микрофирма ва кичик корхоналар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига!
“Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2021 йил 11 октябрдаги 10-мб-сон қарорига асосан тасдиқланган қуйидаги ҳисобот тақдим этилиши лозим:
1-KB шакли (йиллик) Давлат статистика ҳисоботини 2022 йилнинг 25 февралдан кечиктирмай тақдим етишингиз сўралади.
Ҳисобот интернет тармоғи орқали, давлат статистика ҳисоботларни электрон кўринишда автоматлаштирилган eStat 4.0 дастури орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
eStat 4.0 тизимида мавжуд давлат статистика ҳисоботларининг электрон шакли (намунаси)ни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг www.hisobot.stat.uz расмий сайтидан олишингиз мумкин.
Шу ўринда қайд етиш жоизки, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Тел:+998722215386
Янгиобод туман статистика бўлими