Янгиобод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Янгиобод туманида туман раҳбари бошчилигида ёшлар соҳасига жиддий эътибор қаратилиб, уларнинг ўз мақсад ва интилишлари йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга кўмаклашилмоқда.
Бугун ҳам туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилиб, уларнинг муаммо, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва бу соҳада яратилаётган имкониятларга бағишлаб ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар тадбиркорлик, бандлик каби масалалар юзасидан мурожаат қилишиб, туман раҳбари томонидан ижобий жавоб олдилар.
Учрашув сўнгида бир гуруҳ ташаббускор ёшларга туман раҳбари томонидан совғалар топширилди.
Муҳокамага қўшилинг