Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Китобхонлар клуби"нинг галдаги ғолиблари тақдирланди

"Китобхонлар клуби"нинг галдаги ғолиблари тақдирланди

10 февраль 2022 йил
435
0

Хабарингиз бор, Янгиобод тумани Ахборот кутубхона маркази томонидан аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда кишиларнинг билим ва дунёқарашларини янада ўстириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, марказ томонидан телеграм ижтимоий тармоғида "Китобхонлар клуби" гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унда мунтазам равишда қизиқарли савол-жавоблар ва викториналар ташкил этилиб, фаоллар рағбатлантириб келинади.

Бу гал ҳам телеграм гуруҳида республика миқёсида ташкил этилган онлайн савол-жавобларда ўзларининг фаоллиги ва ҳозиржавоблиги билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган Азизмамат Алибеков ахборот кутубхона маркази томонидан диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар