Нуронийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Янгиобод тумани Баландчақир маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли 1-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022-йил 19-январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижроси юзасидан Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими ва туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ёшлар ва нуронийлар учрашуви ўтказилди.
Ўчрашувда Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими ўринбосари, Баландчақир МФЙ раиси хотин-қизлар бўйича ўринбосари, учаска инспектори, хотин-қизлар назорати бўйича инспектор ва "Бувижонлар мактаби" ҳамда “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзолари иштирок этишди. Давра сухбати давомида ПҚ-92-сонли қарорнинг 5-банди 1+10 лойихаси асосидаги ишлар ижроси бўйича “Бувижонлар мактаби” ва “Кексалар маслахати” гуруҳи аъзолари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшларга спорт ва турли миллий ўйинларга жалб қилиш ҳақида тшунтирилди.
Профилактик ҳисобдаги ва маънавий муҳити оғир ва ишсиз ёшларни кўпайишини олдини олиш бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, Баландчақир МФЙ профилактика инспектори томонидан ёшлар ўртасида хуқуқбўзарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.
А.Исроилов,
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
бўлими бошлиғи ўринбосари