Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Барча хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

Барча хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

12 февраль 2022 йил
464
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-100-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йил якуни бўйича Давлат статистика ҳисоботларини электрон шаклда йиғиш автоматлаштирилган тизими eStat 4.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этинг!

Йиллик давлат статистика ҳисоботлари:

Фермер хўжаликлари – 25 февралдан,

Кичик корхона ва микрофирмалар – 25 февралдан,

Нотижорат ташкилотлари – 15 февралдан,

Нодавлат нотижорат ташкилотлари – 2 мартдан кечиктирилмаган ҳолда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, мансабдор шахсларнинг давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

Баҳром Муқумов,

Янгиобод туман статистика бўлими етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар