Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманининг "Шодлик" маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади

Янгиобод туманининг "Шодлик" маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади

12 февраль 2022 йил
954
0

Янгиобод туманининг тўртинчи сектори ҳудудидаги "Шодлик" маҳалласида янги тикув цехи иш бошлади.

Туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев янги очилган тикув цехига ташриф буюрар экан, бу ерда ишчиларга яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан танишиш баробарида тикувчи аёллар билан суҳбатлашди.

- "Хотин-қизларимизни касб-ҳунарли қилиш, улар учун бўш иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки аёл ҳунарли бўлса, уйида ҳотиржамлик, рўзғорида барака бўлади" - дея таъкидлади туман раҳбари.

Мазкур тикув цехи 14 та янги ва замонавий тикув машиналари билан жиҳозланган бўлиб, натижада маҳалладаги 18 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, ҳозирда яна 30 нафар хотин-қизлар тикувчилик йўналишида касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Бунинг ортидан ушбу тикув цехини янада кенгайтириш режалаштирилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар