"Ёшлар дафтари"да бўлган 2 нафар хотин-қизларга тикув машиналари олиб берилди
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан "Ёшлар дафтари"ининг жорий этилиш - юртимиз ёшлари учун имкониятлар эшигини очди.
Бу борада Янгиобод туманида ҳам ёшларнинг ижтимоий аҳволи, муаммолари, қизиқиш ва имкониятлари асосида уларнинг бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликнинг турли соҳаларига йўналтириш, ўқитиш ва моддий томондан қўллаб-қувватлаш каби турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, туман ҳокимлиги ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан Сармич маҳалласида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари"да бўлган М.Болтабоева ҳамда З.Жамоловаларнинг ижтимоий ҳолати ҳисобга олиниб, улар учун даромад манбаи яратиш мақсадида тикув машиналари олиб берилди.