Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

Янгиободда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди

17 февраль 2022 йил
369
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.

Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, ички ишлар бўлими масъуллари, профилактика инспекторлари, маҳалла тизими ходимлари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Йиғилишда туманда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ва олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан жиноятчиликнинг ортиши танқид остига олиниб, фаоллар иштирокида муҳокама этилди.

Сўз олганлар жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг шарт-шароит ва омилларини ўрганиш, профилактика мақсадида ҳар бир жиноят тафсилотларини ички ишлар органлари раҳбарлари, барча ташкилот ва идоралар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни ўрнатган ҳолда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар