Янгиободда томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 16 декабрьдаги ПҚ 54-сонли ҳамда 2021 йил 20 декабрьдаги ПҚ 55-сонли қарорлари асосида Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида томорқа хизматлари ташкил этилиб, томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, туманнинг Сармич маҳалласида аҳолининг бандлигини ошириш, уларнинг даромад манбаини кенгайтириш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудга тайинлнган ҳоким ёрдамчиси Д.Тўрақулов, фермерлар кенгаши ҳузуридаги бухгалтерия маркази агрономи А,Шарипов ҳамда мутасадди вакиллар иштирокида ишлар жадаллаштирилиб, назорат қилиб борилмоқда.