Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда яна бир кичик тикув цехи очилди

Янгиободда яна бир кичик тикув цехи очилди

18 февраль 2022 йил
519
0

Аввал хвбвр берганимиздек, Янгиобод туманинг барча маҳаллаларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва улар учун янги иш ўринлари ташкил этиш борасида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва фуқаролар йиғинлари масъуллари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан қатор ҳудудларда кичик тикув цехлари ташкил этилиб, ҳозирда Шодлик МФЙ ҳамда Совот ҚФЙ да фаолият бошлади.

Шу каби тикув цехларидан яна бири Янгиобод тумани 1-секторига қарашли Соҳибкор қишлоғида ҳам йўлга қўйилди.

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Иброҳим Қаршибоев бу ерга ташриф буюриб, тикув цехида яратилган шароитларни кўздан кечирди ва ишчилар билан суҳбатлашди.

- "Мен бу касбга бўлган қизиқишим боис уйда тикувчилик қилиб, оиламга озми-кўпми даромад олиб кирардим. Кейинчалик эса менда фаолиятимни кенгайтириш мақсади уйғонди ва туманимиз раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши билан 8 та тикув машинаси олиб келиб, хонадонимда кичик тикув цехи очдим" - дейди Динора Рахимжонова.

Ҳозирда ушбу тикув цехида маҳалладаги 10 нафар ишсиз хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар