"Nexia" автомашинаси кредит қарздорлиги учун хатлаб олинди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 19 октябрдаги № 2-1303-2101/2403-сонли ижро варақасига асосан қарздор ПХ И.К дан АТБ Қишлоққурилишбанк Янгиобод филиали фойдасига 209,1 млн сўмликкредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 25 ноябрь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 25.11.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан 2022 йил 09 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган кредит қарздорлиги учун М.И га тегишли бўлган Nexia автомашинаси кредит қарздорлиги учун хатланди.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими