Ижро ҳаракатлари давомида яна бир оила сақлаб қолинди
Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2021 йил 23 сентябрдаги № 2-1303-2101/2373-сонли суд буйругига асосан қарздор У.А дан удирувчи Г.А фойдасига бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 27 сентябрь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 2021 йил 27 сентябрь куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2022 йил 04 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида У.А ва Г.А оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.
А.Т.Туйчиев,
Бюронинг Янгиобод туман бу́лими бошлиги