Ажрим ёқасида турган оила Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан сақлаб қолинди
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2015 йил 12 мартдаги № 1-217-сонли суд буйругига асосан қарздор Б.Х дан удирувчи О.Қ фойдасига икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 01.05. 2016 йил куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.
Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 01.05.2019 йил куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2022 йил 09 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.
Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида Б.Х ва О.Қ оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.
Ш.Жонизаков,
Бюронинг Янгиобод туман бўлими Давлат ижрочиси