Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди

Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди

18 март 2022 йил
551
0

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2022 йил 04 мартдаги № 2-1303-2201/713-сонли суд буйругига асосан қарздор И.Ш дан удирувчи С.Ш фойдасига икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 04 март куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан шу йилнинг 04 март куни “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бюронинг Янгиобод туман бўлими томонидан 2022 йил 05 март куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу оила аъзолари билан суҳбатлашилди.

Ўтказилган тушунтириш ишлари натижасида И.Ш ва С.Ш оиласи муросага келтирилиб, бир оиланинг парчаланиб кетиши олди олинди.


Э.Р.Расулов,

Бюронинг Янгиобод туман бўлими Давлат ижрочиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар