Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Ёш чегарачи" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

"Ёш чегарачи" ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

01 апрель 2022 йил
678
0

Янгиобод туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепcиясини тасдиқлаш тўғрисида“ги Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак маъсулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантириш мақсадида «Ёш чегарачилар» ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Мусобақада туманнинг чегараолди ҳудудларидаги 1-7-9-11-16-17-18-умумтаълим мактабларининг чақирувга қадар тайёргарлик ёшидаги ўқувчи ёшларидан тузилган ёш чегарачи клублари аъзолари ўзаро беллашдилар.

Жамоалар кўрик-танлов Низомида белгиланган сафда юриш, турникка тортилиш, югуриш каби 10 та шарт асосида ўзаро беллашдилар.

Анчайин қизиқарли ва шиддатли тарзда бўлиб ўтган мусобақаларнинг якуний натижаларига кўра 11-уммутаълим мактабининг «Шунқорлар» жамоаси фахрли 1-ўринни, 1-умумтаълим мактабининг "Жалолиддин Мангуберди" жамоаси 2-ўринни, 7-умумтаълим мактабининг «Ватан посбонлари» жаомаси эса 3-ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар