Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод касб-ҳунар мактабида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

Янгиобод касб-ҳунар мактабида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди

07 апрель 2022 йил
763
0

Янгиобод туман касб ҳунар мактабида тумандаги умумтаьлим мактабларининг 9-синф битирувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирда тумандаги 19 та умумтаьлим мактабларининг 428 нафар 9-синф битирувчилари иштирок этишди.

Тадбир касб ҳунар мактаби раҳбарияти ва педагог ходимлари томонидан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар касб ҳунар мактабининг фаолияти тўғрисида маълумот беришди.

Касб-ҳунар мактабида ҳозирги кунда 6 та йўналишда, жумладан “Автомобилларни таъмирлаш чилангари”, “Автомобилларнинг юриш қисмига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, ”Рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси”, ”Тикувчи”, ”Пайвандловчи” ва “Йигирув ишлаб чиқариш оператори” касблари бўйича жами 257 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Касб-ҳунар мактаби директорининг тегишли буйруғига асосан педагог ва ходимлар тумандаги мавжуд мактабларга тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Бугунги тадбирда ҳам ўқитувчилар ўқувчиларни касб ҳунар мактаби бўйлаб, жумладан, спорт зали, ахборот ресурс маркази, ётоқхона, ошхона, махсус ва умумтаълим фанлари учун жихозланган хоналар бўйлаб саёҳат уюштиришиб, бирма-бир таништирдилар.

Бўлиб ўтган "Очиқ эшиклар куни" битирувчи ёшларда катта таассуротлар қолдирди.

Янгиобод туман касб-ҳунар мактаби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар