Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди
Халқимиз орасида эътиборга муҳтож кишилардан хабар олиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, айниқса атрофимиздаги қийинчилик ва синовли дамларни бошидан ўтказаётган инсонларга беғараз ёрдам қўлини чўзиш азалий қадриятларимиздан биридир.
Янгиобод туманида эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, бир сўз билан айтганда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларга доимий эътибор кўрсатилиб, зарурий кўмаклар бериб келинмоқда.
Хусусан, Янгиобод тумани 3-сектори ҳамда Махалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан Ховотоғ ҚФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка мухтож 3 нафар оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Муҳокамага қўшилинг