Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Сўғдиёна- W” аёллар футбол клуби аъзоси Нафиса Набиқулова иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди

“Сўғдиёна- W” аёллар футбол клуби аъзоси Нафиса Набиқулова иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди

11 апрель 2022 йил
377
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Жиззахнинг “Сўғдиёна- W” аёллар футбол клуби аъзоси Нафиса Набиқулова иштирокида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Нишонов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат Абдураҳмонова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Фарҳод Умурзоқов, болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Аброр Ўринбоев ҳамда 12-ИДУМ раҳбарияти ва ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Янгиобод тумани фарзанди бўлган футболчи ҳамда унинг қўлга киритган натижалари хусусида ёшларга маълуот бериб, унинг фаолияти барча ёшларимизга намуна бўлмоғи лозимлиги хусусида тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг “Сўғдиёна- W” жамоасининг моҳир ҳимоячиси Нафиса ёшларга ўзининг футболга қандай қилиб кириб келгани ва футболдаги фаолияти тўғрисида ёшларга гапириб берди.

Учрашув спортга қизиқувчи ёшларнинг савол-жавоблари билан очиқ мулоқот тарзида давом этди.

Тадбир сўнгида Нафиса Набиқуловага фаолиятидаги юксак натижалари, шунингдек, аёллар спортини ривожлантириш ва бу борада ёшлага ўрнак бўлиб келаётганлиги учун туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаси топширилди.

Маълумот ўрнида, Нафиса Набиқулова Янгиобод туманининг "Сармич" маҳалласида истиқомат қилади. У футболчилик фаолиятини Жиззахнинг “Сўғдиёна- W” аёллар футбол клубида олиб боради. Нафиса ёш бўлишига қарамай мазкур жамоада бир қатор юксак натижаларга эришиб келмоқда.

Хусусан, ўтган йилнинг ноябр ойида “Сўғдиёна- W” жамоаси таркибида Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган ва 2021 йилги мавсумда аёллар футболи бўйича ўтказилган олий лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Согдиана Woman" жамоаси таркибида фаоллик кўрсатгани учун клубнинг 2021 йил мавсум кашфиёти, энг яхши ҳимоячи деб топилиб, унга "Олтин бутса" топширилган.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар