Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Сўғдиёна-W” жамоаси таркибида чемпион бўлган янгиободлик Нафиса Набиқулова "Олтин бутса" соҳибаси бўлди

“Сўғдиёна-W” жамоаси таркибида чемпион бўлган янгиободлик Нафиса Набиқулова "Олтин бутса" соҳибаси бўлди

20 ноябрь 2021 йил
629
0

Хабарингиз бор, жорий мавсумдаги аёллар футбол жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўйинлари ниҳоясига етди ва Жиззахнинг “Сўғдиёна- W” аёллар футбол клуби мамлакатнинг расман 8-чемпиони деб тан олинди.

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган финал баҳсидан сўнг жиззахликларга мусобақанинг олтин медаллари тақдим этилди ва чемпионлик кубоги топширилди. Жиззахлик футболчи қизлар илк бор ушбу кубокни бошлари узра баланд кўтардилар.

Қувонарлиси шундаки, чемпион қизлар орасида янгиободлик Нафиса Набиқулова ҳам бор.

Куни кеча Жиззахда бўлиб ўтган ғолибларни тантанали тақдирлаш маросимида Нафиса Набиқулова 2021 йилги мавсумда аёллар футболи бўйича ўтказилган олий лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида "Согдиана Woman" жамоаси таркибида фаоллик кўрсатгани учун клубнинг 2021 йил мавсум кашфиёти, энг яхши ҳимоячи деб топилиб, унга "Олтин бутса" топширилди. 


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар