Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик спортчилар Бухорода бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ғолиблар қаторидан жой олдилар

Янгиободлик спортчилар Бухорода бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ғолиблар қаторидан жой олдилар

30 март 2021 йил
598
0

Мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари ҳамда уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён этишлари учун зарурий бўлган барча имкониятлар яратиб берилмоқда.

Бу каби имкониятлардан унумли фойдаланиб, бир қатор нуфузли мусобоқа ва турнирларда совринли ўринларни қўлга киритаётган ва тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган иқтидорлилар орасида Янгиободлик ёшлар ҳам талайгина.

Шу йилнинг 25-28 март кунлари Бухоро шаҳрида спортнинг "Jeet kun do" тури бўйича ўтказилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳам туманимиз ёш спортчилари муносиб иштирок этиб қайтишди. 

Мусобоқада "Жеет Куне До" спорти бўйича жаҳон чемпиони, спорт мураббийи Адҳам Абдусаломов қўл остида тарбияланаётган 15 нафар Янгиободлик ёшлар юртимизнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган спортчилар билан қизғин баҳс олиб бордилар.

Кескин ва муросасиз кечган мусобоқада спортчиларимиз ўз куч ва салоҳиятларини намойиш этишиб, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритдилар.

Хусусан, ушбу чемпионатда 65 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган Янгиободлик спортчи Аҳадқулова Зулфия яна бир карра "Ўзбекистон чемпиони" деган номга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25-28 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг "Жеет Куне До" тури бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ҳамда 13-14 март кунлариЖиззах шаҳрида спортнинг WUCS (Аралаш жанг) тури бўйича ўтказилган республика очиқ турнирида спортчиларимиз фахрли ўринларни қўлга киритиб қайтишган эди.


Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар