Эҳтиёжманд оилалар моддий қўллаб-қувватланмоқда
Янгиобод туманида аҳоли фаровонлигини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни яратиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами мунтазам қўллаб-қувватланиб келинмоқда.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш - бугунги кунда барча мутасаддилар кун тартибидаги асосий вазифага айланган.
Янгиобод туман хокимлиги ҳамда "Махалла" хайрия жамоат фонди Янгиобод туман бўлинмаси ташабуси билан тумандаги кам таъминланган, эхтиёжманд, ногиронлиги бор шахслар ва "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан қатор амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Хусусан, 6 нафар ана шундай оила фуқароларига соғликларини тиклаш учун пластик карталарига моддий ёрдам маблағлари ўтказиб берилди.