Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Экологик соҳадаги қонунбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

Экологик соҳадаги қонунбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

20 апрель 2022 йил
312
0

Янгиобод тумани ҳокимлиги фаоллар залида тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари, депутатлар, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйича брифинг ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги қурилиш коммуникацияларини ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари М.Тўраев томонидан мавзу юзасидан маълумот берилди.

Тараққиётнинг ҳозирги босқичида вужудга келган инсон ва табиат ўртасидаги номутаносибликнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бириҳар бир инсоннинг экологик маданиятини юксалтиришдир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси маҳаллаларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш сари ташланган муҳим қадам бўлди. Ушбу лойиҳани барчамиз якдиллик билан амалга оширишимиз нафақат атроф-муҳитнинг мусаффолиги, экологик вазиятнинг барқарорлашувини таъминлайди, балки туманимизнинг янада чирой очиб, обод бўлишига сабаб бўлади. 

Экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш бўйичаЯнгиобод туман бўлими томонидан 2021йил давомида 39 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб хуқуқбузарларга  нисбатан маъмурий протоколлар расмийлаштирилган.

Атмосфера хавосини мухофаза қилиш йўналиши бўйича 6 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 3 125 000 сўм жарима қўлланилди.

Биохилмахиллик  йўналиши бўйича 9 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 6 250 000 сўм жарима 1 048 000 сўмлик зарар қўлланилди.

Ер-сув йўналиши бўйича 8 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 13 000 000 сўм жарима қўлланилди, чиқинди йўналиши бўйича 16 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб 6 753 000 сўм жарима қўлланилди.

2022йил давомида 9 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб бўлиб Атмосфера хавосини мухофаза қилиш йўналиши бўйича 6 та, ер-сув йўналиши бўйича 1 та, чиқинди йўналиши бўйича 2 та хуқуқбузарлик холати аниқланиб қонунга мувофиқ тегишли чоралар кўрилган.

Юқоридаги рўй бериши мумкин бўлган холатларни олдини олиш мақсадида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича 2022 йил давомида “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Янгиобод туман филиали томонидан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича мавжуд 8 та маҳаллалардаги 0,9 минг нафар аҳоли санитар тозалаш хизматлари билан (100 %) қамраб олинади. Шунингдек, қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси 15 % га етказилади.

Ҳудуддаги юридик ташкилотлар билан санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзолаш чоралари кўрилади.

Халқ таълими (30 та), мактабгача таълим (10 та), соғлиқни сақлаш (12 та) ташкилотлари учун 52 та чиқинди контейнерлари билан таъминланади.

2022 йилда экология соҳасидаги қонунбузарликларни олдини олиш, жумладан, дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконъерлик, ноқонуний чиқиндилар ташлаш каби ҳолатларга қарши курашиш,“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини самарали ташкил этиш, экологик ҳолатни барқарорлаштириш бўйича вазифа ва топшириқлар ижросини сўзсиз таъминланишини келишиб олинди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати лойиҳасини эълон қилганлиги нафақат мамлакитимиз, балки дунёдаги экологик муаммоларнинг олдини олишдаги муҳим қадам бўлди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2021 куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида туман бўйича жами 1млн7минг200дона манзарали ва мевали кўчатлар экиш режалаштирилган.

2021 йилдавомидатуманнинг барча ҳудудларида 398минг600дона экилиб, умумий режа 85,1 %га бажарилди; Жумладан:

Туманда ҳар бир экилган дарахт кўчатларини парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича ишчи гуруҳ тузиди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида навбатдаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

Шунга кўра 2022 йил баҳор мавсумида жами 630 минг дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳамда қаламчалари экиш режалаштирилган бўлибҳозирги кунда баҳорги кўчат экиш ишлари январ ойидан бугунги кунгача631минг  дона кўчатлар экилди.Бундан ташқари 2022-2024 йиллар давомида 102 млн. сўммаблағ эвазига
2 гектар ер майдонларда “Яшил боғлар” ҳамда 2 гектар ер майдонда “Яшил жамоат парки”ни барпо этиш белгиланган.

Туман марказини кўкаламзорлаштиришда бир турдаги дарахт ва бута кўчатларини экиш орқали тумандаги 10 га якин кўчаларга  “Ўрикзор”, “Токзор”, “Олмазор”, “Теракзор”, “Жийдазор”, “Арчазор”, “Ёнғоқзор” “Тутзор” кўчалари кабикўчаси номлари берилиб тегишли дарахт кўчатлари экилди.

2022-2026 йилларда Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги кўкаламзорлаштириш ҳудудларига суғориш тизимларини ва сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш учун 1млрд114млн сўм маблағлар сарф этилади ва натижада 5 км суғориш тизимлари ва 5 та қудуқлар чиқарилади.

Жумладан, 2022 йилда 1 км суғориш тизимлари, 1 та сув чиқариш қудуқларини ташкил этиш учун 199млн сўм маблағлар сарфланади. 2022-2026 йилларда туман Ободонлаштириш бошқармасига 825,0млн сўм маблағлар эвазига  1 та махсус техника олинади.Жумладан, 2025 йилда 1 та хазон йиғиш (825млн сўм) махсус техникаси олинади.

Ҳудуддаги қаровсиз қолган дарахтларни парвариш қилиш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан хар бир маҳаллага 1нафардан вақтинча ишсиз фуқаролар жалб қилинди.

2022 йил куз мавсумида дарахтлар экиш учун 200 мингта кўчатлар захираси ташкиллаштирилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар