Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 42 сессияси давом этмоқда.
Сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси рахбари Абдурахмонова Сабоҳат Абдукаххаровнанинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланмоқда.
Тумандаги 20 та ташкилот, идора ва корхоналар билан маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар борасидаги ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилди.
2021 йилда 15 нафар(ҳозирги кунда 7 нафар) “Маърифат” жамоатчи тарғибот гуруҳи шакллантирилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка самарали етказиш тизими йўлга қўйилган.