Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 42 сессиясида навбатдаги масалалар муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг 42 сессияси кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамадазимов Дилшод Мамадмуродовичнииг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил учун тасдиқланган туман маҳаллий бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифи муҳокама қилинди.
Шунингдек, Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бошқарув раиси Исмоилов Фарход Ғайбуллаевич томонидан “Саҳоват ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида маълумот берилди.
Муҳокамага қўшилинг